Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Мутахассис тушунтиради

Иш вақти тақвими қандай ўзгарди 2021 йил учун

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил учун иш вақти тақвимига Президентнинг илгари қабул қилинган 3.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон, 10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон фармонларига мувофиқ тузатишлар киритди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ўзгартиришларни тушунтирди:

 

2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар:

● барча ходимлар учун 14 май (жума), 2 сентябрь (пайшанба), 3 сентябрь (жума) ва 31 декабрь (жума);

● 6 кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлган ходимлар учун: 2 январь (шанба), 20 март (шанба), 22 март (душанба), 15 май (шанба), 21 июль (чоршанба), 22 июль (пайшанба) ва 4 сентябрь (шанба).

Қуйидагилар 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафталарида иш кунлари ҳисобланади: 27 март (шанба), 17 июль (шанба), 24 июль (шанба).

2021 йилда иш вақтининг йиллик баланси:

● 5 кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлганлар учун: 250 кун, 1 995 соат;

● 6 кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлганлар учун: 295 кун, 1 963 соат;

● 6 кунлик иш ҳафтасида қисқартирилган (36 соат) иш вақти шартларида банд бўлганлар учун: 295 кун, 1 764 соат.

2021 йил майда иш кунлари ва соатлари сони:

● 5 кунлик иш ҳафтаси учун – 19 иш куни, 151 иш соати;

● 6 кунлик иш ҳафтаси учун (40 соат) – 23 иш куни, 151 иш соати;

● 6 кунлик иш ҳафтаси учун (36 соат) – 23 иш куни, 136 иш соати.

2021 йил июлда иш кунлари ва соатлари сони:

● 5 кунлик иш ҳафтаси учун июлда иш вақти баланси ўзгармайди: 21 кун, 167 соат.

● 6 кунлик иш ҳафтаси (40 соат) учун: 24 кун, 157 соат;

● 6 кунлик иш ҳафтаси (36 соат) учун: 24 кун, 143 соат;

2021 йил декабрда иш кунлари ва соатлари сони:

● 5 кунлик иш ҳафтаси учун – 21 иш куни, 167 иш соати;

● 6 кунлик иш ҳафтаси учун (40 соат) – 25 иш куни, 166 иш соати;

6 кунлик иш ҳафтаси учун (36 соат) – 25 иш куни, 149 иш соати.

 

2021 йил май, июль ва декабрь учун иш вақти ҳисоби табелларига ўзгартиришлар киритишни унутманг.

Прочитано: 544 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика