Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Парламент хабарлари

Қонун хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олишда муҳим омил бўлади

 

Сенатнинг 2021 йил 28 май куни бўлиб ўтган ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқдилар.

 

Қонун, аввало, мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Бу эса соҳада хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олишда ҳам муҳим омил бўлади. Қолаверса, ушбу ҳужжат заргарлик буюмлари асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тизимини, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш тартиб-таомилларини давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаган ҳолда такомиллаштиришга ҳам йўналтирилган.

Қонунда қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласи соҳасидаги давлат органлари, бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари ва жавобгарлик соҳаси аниқ белгиланиши, тармоққа инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, рақобат муҳитини яхшилаш учун қулай шароит яратади.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 342 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика