Norma.uz

Турмуш ўртоғига стаж

 

Ҳарбий хизматчига турмушга чиққанман. У хизмат қилган жойда иш тополмаганман. Ушбу давр стажга қўшилиши учун бу ҳақда маълумотнома олишим кераклигини биламан.

Қаерга мурожаат қилишим лозим?

 

– Ҳақиқатан ҳам, Офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатидан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақти, бироқ 10 йилдан кўп бўлмаган давр иш стажига қўшилади. Ушбу давр маълумотномалар билан тасдиқланади (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «з» б.; 252-сон Низомнинг 68-б.).

Ҳарбий хизмат Ўзбекистонда ўталганда маълумотнома 252-сон Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда ҳудудий бандликка кўмаклашиш органлари томонидан берилади. Турмуш ўртоғингиз хорижда хизмат қилган бўлса, маълумотнома 252-сон Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда ҳарбий хизмат ўталган жойдаги юқори турувчи ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-таълим (таълим) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан берилади.

Мурожаатда стажингиз мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги кўрсатилмаган. Зарур давр фақат Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида кўрсатилган умумий иш стажи 7 йилдан кам бўлмаганда ҳисобга олинади.

Прочитано: 324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика