Norma.uz

Ўзимиз ҳисоблаймиз

 

Ёзда пенсияга чиқишим керак.

Пенсия миқдорини ўзим тахминий ҳисоблаб кўришим мумкинми?

 

– Ҳа, агар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга, ишлари алоҳида меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган ва пенсияни ҳисоблашда алоҳида шартларга риоя этилишини талаб қиладиган айрим тоифадаги фуқаролар жумласига кирмайдиган шахслар ҳисоблаб кўришлари мумкин.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ПҲБМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-м. 6-қ.).

Иш ҳақингиз охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомида 10 ПБҲМга (262 470 x 10 = 2 624 700 сўм) тенг ёки ундан ортиқ бўлган тақдирда, пенсия миқдорини олдиндан ҳисоблаш учун сиз фақат иш стажингизни тўғри ҳисоблашингиз ва қуйидаги тавсиялардан фойдаланишингиз лозим.

Пенсия миқдори пенсиянинг базавий миқдоридан, иш стажи учун пенсия оширилишидан ва пенсияга устама ҳақлардан шаклланади. Тўлиқ пенсия эркакларда 25 йил ва аёлларда 20 йил иш стажи бўлганда ҳисобланади ­(252-сон Низомнинг 106-б.).

Биринчи навбатда пенсиянинг базавий миқдори аниқланади, у ўртача ойлик иш ҳақининг 55%ига тенг бўлади ёки сизнинг ҳолатда БҲМнинг 10 бараварининг 55%и олинади (Қонуннинг 26-м. «а» б.).

Сўнгра зарур стаждан ортиқ бўлган иш стажи (эркакларда – 25 йилдан, аёлларда – 20 йилдан ортиқча бўлган стаж) ҳисобга олинади. Ҳар бир тўлиқ йил учун ўртача иш ҳақининг 1%га тенг сумма олинади (Қонуннинг 27-м. 5-б.). Масалан, эркакларда иш стажи 27 йил бўлганда ушбу сумма 2%га (27 – 25) тенг бўлади.

Пенсияга устамалар фақат ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган айрим тоифадаги фуқаролар (ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқалар) учун назарда тутилган (Қонуннинг 28-м.).

Меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили учун иш ҳақи ПҲБМнинг 10 бараваридан кам бўлган шахслар учун пенсияни ҳисоблаш бироқ мураккаб бўлади, сабаби иш ҳақи миқдорини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, ўтган йиллардаги иш ҳақи даражасини пенсия тайинлаш кунидаги даражага келтириш учун якка тартибдаги коэффициентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаш лозим (Қонуннинг 31-м. 2-қ.).

Бошқа ҳолатларда барча тоифадаги фуқаролар учун пенсияни бир хилда ҳисобланади.

Пенсия жамғармасининг расмий сайтидаги (pfr.uz) «Пенсияга чиқиш калькулятори» хизматидан фойдаланишингиз мумкин. Калькулятор иш ҳақи миқдорини қайта ҳисоблаши ва тахминий пенсия миқдорини чиқариб бериши мумкин.

 

Маълумот учун. Мустақил равишда ҳисобланган пенсия миқдорлари тахминий ҳисобланади, сабаби пенсиянинг аниқ миқдори Пенсия жамғармаси бўлими томонидан махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.

 

Маълумот учун!

Пенсияни ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ УЧУН қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин ­ИСТАЛГАН ВАҚТДА мурожаат қилиш мумкин.

Прочитано: 247 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика