Бир танишимнинг турмуш ўртоғи 5 ой олдин вафот этди, у 45 ёшда эди. Унга тегишли ШЖБПҲда жамланган пул маблағлари бор.
У пулларни олиши мумкинми?
– Ҳа, олиши мумкин. Фуқаро вафот этган тақдирда унга тегишли ШЖБПҲда жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос бўлади ва меросхўрга тўлиқ миқдорда бир йўла тўланади (Низомнинг 20-б., ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 3-илова).
Жамғарилган пенсия тўловларини олувчи вафот этган тақдирда иш берувчи ёки олувчининг меросхўрлари ФҲДЁ органи томонидан белгиланган тартибда берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома асосида Халқ банки томонидан белгиланган шакл бўйича Халқ банки филиалига маълумотларни тақдим этадилар (Низомнинг 21-б., ВМнинг 595-сон қарорига 1-илова).