Norma.uz

Даромад ва бадаллар тўғрисида

 

ПЖга ажратмалар ҳисобланиши ва пенсияни ҳисоб-китоб қилишда ушбу ажратмалар ҳисобга олиниши учун иш ҳақимни қандай тарзда кўрсатишим лозим? Бу қандай қайд этилади?

 

– Сиз даромадни кўрсатишингиз ёки бирор-бир тарзда уни қайд этишингиз шарт эмас. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда Пенсия жамғармасига тўланган тўловлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда автоматик равишда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-б.; Низомнинг 16-б., ВМнинг 23.12.2020 йилдаги ­806-сон қарорига 1-илова).

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):

● 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;

● 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов суммасини Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади (Низомнинг 39-б., ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

Меҳнат стажи ва иш ҳақини ҳисоблаш учун сиз ихтиёрий равишда бир йилда 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлашингизнинг ўзи етарли бўлади (СК 408-м. 2-қ.). Ҳозир БҲМ 245 000 сўмга тенг (30.12.2020 йилдаги ­ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б.).

Масалан, 2021 йилда 245 000 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўладингиз. Тегишинча, йиллик даромад миқдори 2021 йилда 2 041 666,67 сўмни (245 000 / 12 х 100, бунда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси), ўртача ойлик даромад эса – 170 138,89 сўмни (2 041 666,67 / 12, бунда 12 – бир йилдаги ойлар сони) ташкил этади.

Сиз тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини ошириш орқали пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи миқдорини оширишингиз мумкин. Шундай қилиб, 2 450 000 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўланганда йиллик даромад миқдори 20 416 666,67 сўмни (2 450 000 / 12 х 100), ўртача ойлик даромад эса – 1 701 388,89 сўмни (20 416 666,67 / 12) ташкил этади.

 

Маълумот учун. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 бараваридан ошмайдиган сумма ёки 2 624 700 сўм қабул қилинади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-м. 6-қ.).

Прочитано: 275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика