Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 18 / Солиқ солиш

Экспорт фаолияти ва ҚҚС

 

ҚҚС тўловчи корхона ишлаб чиқариш биносини қуряпти ва экспорт қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна оляпти.

Бино ва асбоб-ускуналар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар реализация қилинганда ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади (СК 258, 260-м.).

Корхона реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш мақсадларида товарлар (улар жумласига АВ ҳам киради) ёки хизматлардан фойдаланганда ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда корхона ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ бўлганда ҚҚСни тўлиқ ҳажмда ҳисобга олади:

● АВ (ўрнатиладиган ускуна ҳам ҳисобга олинади), НМА ва кўчмас мулк объектлари, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар сотиб олинганда;

● ўз асосий воситалари сифатида кейинчалик фойдаланишга мўлжалланган активларни яратиш мақсадида товарлар (хизматлар) сотиб олинганда (СК 266-м.).

Барпо этилаётган бино ва сотиб олинаётган асбоб-ускуналар экспорт қилишга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган тақдирда, сиз кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўласиз.

Олег ЦОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 695 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика