Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 15 / Устуворликлар

Мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш палласи келди

 

15 апрелга қадар жисмоний шахслар 2021 йил биринчи ярим йиллиги учун мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашлари лозим (СК 423, 440-м.). Бу қандай амалга оширилади?

 

Солиқни тенг қисмларда – 15 апрель ва 15 октябрга қадар ёки йил учун ягона тўлов билан тўлаш мумкин. Бугунги кунда тўлов усуллари бир нечта:

1) ҳар қандай банк кассасида ёки почтада. Олдиндан суммани билиш ва квитанцияни тўғри тўлдириш зарур. Квитанцияда объектнинг кадастр рақами ва манзили, эгасининг СТИРи ва Ф.И.О., давр, сумма кўрсатилади;

2) солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали орқали. Сизга ЭРИ калити талаб қилинади;

3) Soliq, Payme, Click ёки Upay тўлов мобиль иловалар орқали. Тўлов банк картасидан ҳисобдан чиқарилади. Солиқ базаси билан интеграцияланган иловалар СТИР ва объект манзили кўрсатилгандан кейин фойдаланувчиларга қолдиқ ёки ўтган йилдан буён қарз суммаси, жорий йил учун ҳисоблаш суммасини кўрсатади.

ДСҚ фуқароларнинг қайси тоифалари мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлаш бўйича имтиёзларга эга эканлигини эслатиб ўтди. Бунда барча имтиёзга эга бўлганлар солиқ органларига солиқ имтиёзини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этишлари керак.

Манба: soliq.uz

Прочитано: 350 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика