Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 12 / Солиқ солиш

Норезидент кўчмас мулкни сотади

 

Чет эл юридик фирмаси – ЎзР норезиденти (Германия) Навоий шаҳрида нотурар жой сифатида расмийлаштирилган кўчмас мулкка (квартирага) эга. Уни сотишни мўлжал қиляпти.

1. Нотурар жойни сотиш учун мажбурий тартибда нотариал тасдиқланган бўлиши лозимми?

2. Сотувчи ва сотиб олувчи учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Солиқ солиш тартиби ким: ЎзР норезиденти ёки резиденти харидор бўлишига боғлиқми?

3. Норезидент тўловни валютада олиши мумкинми?

 

 

1 Қонунда кўрсатилган ҳолатларда ёки тарафларнинг талабига биноан битимлар нотариал тасдиқланиши шарт (ФК 110-м. 2-қ.).

Турар жой, квартира, турар жой ёки квартиранинг бир қисми нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 488-м. 2-қ.).

Бироқ квартира нотурар жой сифатида расмийлаштирилгани сабабли олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Кўчмас мулкка доир битимлар давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат корхоналарининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари филиаллари томонидан рўйхатдан ўтказилади (ФК 111-м. 1-қ.; Низомнинг 6-б., ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова).

 

2 ЎзР ҳудудида товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахс, агар реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланса, ҚҚС тўловчиси бўлади (СК 237-м. 1-қ. 3-б.). Бунда:

● табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб ­эътироф этилади (СК 45-м. 1-қ.);

● товар Ўзбекистонда жойлашган бўлса ва битим амалга оширилганидан кейин ҳам шу ерда қоладиган бўлса, реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланади (СК 240-м. 1-б.).

Шу тариқа, солиқ солиш мақсадларида сотилаётган кўчмас мулк товар деб эътироф этилади. ҚҚС бўйича солиқ базаси реализация қилинаётган кўчмас мулкнинг қиймати сифатида тарафлар томонидан қўлланиладиган битим нархидан келиб чиққанда ҳолда унга солиқни киритмасдан аниқланади (СК 248-м. 1-қ.).

Мазкур ҳолатда солиқ агенти (СК 255-м. 6-қ.) ёки солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобланиши, ушлаб қолиниши ва бюджетга ўтказилиши лозим.

ЎзР норезиденти бўлган чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистондаги кўчмас мулк сотилганда солиқ солинадиган даромад юзага келиши мумкин. Даромад мол-мулкни реализация қилиш қиймати унинг ҳужжатлар билан тасдиқланган сотиб олинган қийматидан ошиб кетиши тариқасида аниқланади. Сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқ ушлаб қолинади. Мазкур ҳолатда сотиб олувчи солиқ агенти ҳисобланади ва у норезидентнинг даромадларидан солиқни ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва ЎзР бюджетига ўтказиши шарт. Сотиб олувчи солиқ агентига мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини (улар мавжуд бўлганда) тақдим этиши шарт. Уларга асосан солиқ агенти солиқни ҳисоблайди ва 20%лик ставка бўйича ушлаб қолади (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 5-б. «б» кичик б., 353-м. 6-б., 356-м. 3, 4-қ.).

Ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш тартиби сотиб олувчи ким эканлигига боғлиқ бўлади:

● сотиб олувчи – ЎзР юридик шахси бўлса, у солиқ агенти сифатида норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ ҳисобига турган жойдаги солиқ органига даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этиши лозим. Солиқни у норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўлайди (СК 355-м. 1-қ., 2-қ. 2-б.);

● сотиб олувчи – юридик шахс – ЎзР норезиденти ёки жисмоний шахс (резидент ёки норезидент) бўлса, у солиқ агенти сифатида кадастр органларида мулкка бўлган ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишдан (расмийлаштиришдан) олдин солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва кўчмас мулк жойлашган жойдаги солиқ органига солиқни тўлаши шарт. Сотиб олувчи ҳисоботни мустақил равишда ёки ваколатли шахс орқали топширади. Солиқ ҳисоботи норезидент даромадни оладиган валютада тузилади. Солиқ органлари 10 иш куни ичида МБнинг курси бўйича миллий валютадаги солиқ суммасини кўрсатган ҳолда тўлов хабарномасини ёзиб беради (СК 356-м. 5-қ. 2-б., 6, 7-қ.).

Германия резидентининг ЎзР ҳудудида жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромадига солиқ солишда Ўзбекистон ва Германия ўртасида тузилган даромад ва мол-мулк солиғи бўйича икки ёқлама солиш солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимда белгиланган нормалар ҳисобга олиниши лозим (Берлин, 7.09.1999 й., ОМнинг 11.02.2000 йилдаги 40-II-сон қарори билан ратификация қилинган). Германия резидентининг Ўзбекистонда жойлашган кўчмас мулкни сотишдан олган фойдасига Ўзбекистонда солиқ солинади (Битимнинг 13-м. 1-б.).

 

3 Валютадаги тўловларга чекловлар ЎзР резиденти ўртасидаги ҳисоб-китобларга нисбатан белгиланган («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-м.). Мазкур ҳолатда чет эл юридик шахслари (норезидентлар) билан ҳисоб-китоблар амалга оширилади, тарафларнинг келишувига биноан улар хорижий валютада амалга оширилиши мумкин. Бунда солиқ қандай ҳисобланиши СКнинг 356-моддаси 6-қисмида кўрсатилган.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика