Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 12 / Мутахассис тушунтиради

Ўзбекистон резидентига чет эл валютасида дивидендлар тўлаш мумкинми

 

Илгари валюта счётларида мавжуд бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди (Тартиб, АВ рақами 511, 22.10.1998 й.) 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди (Қоидалар, АВ рақами 3281, 31.08.2020 й.). Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас. Масалани МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди: 

 

– Корхонанинг валюта маблағларини энди дарҳол Ўзбекистон резидентлари бўлган таъсисчиларга дивидендлар тўлашга йўналтириб бўлмайди. Дастлаб уларни Ўзбекистон сўмига конвертация қилиш ва шундан кейин дивидендларни тўлаш зарур.

Фараз қилайлик, корхона 2020 йил якуни бўйича 300 000 000 сўм соф фойда олди. Ягона таъсисчи – жисмоний шахс, Ўзбекистон резиденти. Корхонанинг валюта счётида $50 000 мавжуд.

2021 йил мартда корхона 2020 йил фойдасининг тўлиқ суммасини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Дивидендлар тўлаш кунида (9.03.2021 й.):

● МБ курси: 1 АҚШ доллари – 10 497,47 сўм;

● сотишнинг биржа курси: 1 АҚШ доллари – 10 440,65 сўм.

Дивидендларнинг тўлиқ суммасини тўлаш учун корхона тахминан $29 000 (300 000 000 / 10 440,65)ни сотиши зарур.

Валюта сўмга айирбошлангандан кейин дивидендларни тўлаш мумкин. Бунда шуни эътиборга олингки, Ўзбекистон резидентлари бўлган таъсисчиларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига тўлов манбаида 5% ставка бўйича дивиденд солиғи солинади.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

АҚШ долларини сўмга конвертация қилиш учун ариза бериш (ҳисоб МБ курси бўйича юритилади)

 

304 426 630

($29 000 х 10 497,47)

5530-«Бошқа махсус счётлар»*

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

АҚШ долларини сотиш курси бўйича сўмга конвертация қилиш

 

302 778 850

($29 000 х 10 440,65)

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Валютани МБ курсидан паст сотиш муносабати билан курс фарқлари бўйича зарарни акс эттириш

 

1 647 780

 

9620-«Валюта курс фарқлари бўйича зарарлар»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Таъсисчи қарорига мувофиқ (қарор қабул қилиш кунида) дивидендларни ҳисоблаш

 

300 000 000

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»

 

Тўлов манбаида дивиденд солиғини ҳисоблаш

 

15 000 000

(300 000 000 х 5%)

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410 -«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»**

 

Таъсисчига дивидендлар тўлаш

 

285 000 000

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Дивиденд солиғини даромадни тўлаш кунидан кечиктирмай ўтказиш

 

15 000 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

*Амалиётда компаниялар ўзларининг ишчи счётлар режасига чет эл валютасини сотиш (масалан, 5530-«Бошқа махсус счётлар») ва уни сотиб олиш учун (масалан, 5531-счёт) блок-счётлар киритишади.

**Корхона ўзининг ишчи счётлар режасига дивиденд солиғини ҳисобга олиш учун 6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олувчи счётлар» счётлар гуруҳи таркибида алоҳида субсчёт қўшиши мумкин.

Прочитано: 396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика