Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 12 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

 

Президентнинг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарори билан юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари белгиланди. 

 

Ҳужжатда 2021 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилиниши белгиланди:

а) монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50%и ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда – монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган:

● поливинилхлорид (ПВХ) ва формалинбарча харидорларга;

● истеъмол этил спирти – ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга;

● техник этил спирти – барча харидорларга;

● кумушзаргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга;

б) 2022 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50%дан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

● цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%и;

● пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%и;

в) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қазиб олувчи (газни қайта ишловчи, ишлаб чиқарувчи) ташкилотлар томонидан нефть ва газ конденсатитегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга.

Товар-хом ашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг божхона қийматини аниқлаш фақат мазкур битимларда белгиланган қиймат бўйича амалга оширилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар томонидан пахтадан олинган чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

Шунингдек товар-хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 18.03.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Эльмира СИРАЗИЕВА.

Прочитано: 435 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика