«Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади». Президентимиз томонидан илгари сурилган бу ғоя бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим дастуриламалига айланган. Юртимизда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишда божхона органларининг ҳам ўрни бор албатта.