Янги йилнинг дастлабки кунларида баъзи бухгалтерлар атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун тўловлар ҳисоб-китобларини http://e-ekologiya.uz сайти орқали жўнатишга уриниб кўришди. Бу ҳужжатлар қабул қилиндими-йўқми, буни билиб бўлмайди. Бинобарин, Ҳисоб-китобни топшириш муддатлари 15 январда тугаган. Bазиятни тушунишга ҳаракат қиламиз.
Янги йилнинг бошидаёқ Интернет тармоғида атроф муҳит ифслослантирилганлиги учун Ҳисоб-китобни жўнатиш учун иккита сайт мавжуд эди: http://e-ekologiya.uz (ўтган йили ишлаган) ва янги – http://fund.uznature.uz.
Январнинг дастлабки кунларида бухгалтерлар (шу жумладан биз ҳам) томонидан ҳисоб-китоблар http://e-ekologiya.uz орқали жўнатилди, тизим уларни қабул қилгандек бўлди ва «келишувда» мақомини берди. Бироқ кейинчалик жавоб бўлмади. 7 январда ҳужжатнинг мақомини текшириш юзасидан навбатдаги уриниш: «Not Found» деган натижага олиб келди. Ҳисоб-китобни http://fund.uznature.uz янги сайти орқали ҳам жўнатишнинг имкони бўлмади. Buxgalter.uz экспертлари бир неча кун мантиқан Ҳисоб-китоб у ердан жўнатилиши лозим бўлган сайтдаги шахсий кабинетга киришга уриниб кўришди, бироқ таассуф... Сайтнинг идентификация қилиш тизими ЭРИ калитини «кўрмаяпти».
Бундан келиб чиқадики, бу йил ҳам Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (11.10.2018 йилдаги 820-сон ВМҚга 1-илова) 23-моддасида белгиланган нормаларни амалга ошириш учун техник имконият мавжуд эмас. Гарчи ҳужжат 2018 йилда қабул қилинган бўлса ҳам!
Вазиятни Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи в.б. Фарҳод ДЕҲҚОНОВ шарҳлаб берди:
– http://e-ekologiya.uz сайти пойтахт тадбиркорлари учун қулайлик яратиш мақсадида 2020 йилда Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. Бироқ бу йил у ишламаяпти, сабаби қўмита раҳбарияти Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари вакиллари фойдалана олишлари мумкин бўладиган универсал ресурсни яратишга қарор қилди. Бундай ресурс яратилди, ундан http://fund.uznature.uz бўйича фойдаланиш мумкин ва ҳозирги вақтда синов режимида ишлаяпти, шу боис унинг ишида носозликлар кузатилиши мумкин.
Тадбиркорларга бу йил ҳисоб-китобларни топшириш қулай бўлиши учун, Тошкентда ҳар бир туманда қабул қилиш шохобчалари ташкил этилди.
Туман
|
Телефон рақами
|
Манзил
|
Бектемир
|
97 477-07-37, 99 010-48-10, 90 609-86-86 |
Юқори Чирчиқ к., 41
|
Сергели
|
90 974-58-78, 99 010-48-21, 97 772-07-08, 99 871-12-44 |
Спутник-4, 50-уй
|
Яшнобод
|
94 604-79-39, 97 775-44-46 |
Алимкент к., 1-берк к., 2-уй
|
Яккасарой
|
97 386-60-00, 90 900-50-95 |
Қушбеги даҳаси (маҳалла қўмитаси ёнида, I сектор биносида)
|
Мирзо Улуғбек
|
94 620-78-78, 99 010-48-14, 97 414-42-32 |
Шўртепа к., 5
|
Олмазор
|
97 401-81-00, 97 448-78-89 |
Соғбон к. (қурилиш коллежи биносида)
|
Учтепа
|
90 962-56-52, 99 010-48-13, 94 933-97-74 |
Лутфий к., 1А
|
Юнусобод
|
90 117-00-19, 97 480-38-30 |
Осиё к., 40
|
Миробод
|
94 414-42-04, 94 621-84-38 |
Моштабиб к. («Мовароуннаҳр» МФЙ биносида)
|
Чилонзор
|
90 951-81-49, 97 430-43-41 |
Завқий к., 47
|
Шайхонтоҳур
|
97 333-06-03, 99 878 14 47 97 421-09-09 |
Абдулла Қодирий к., 7А (Шайхонтоҳур туман ҳокимияти биносида)
|
Амалиётнинг кўрсатишича, Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг қоидаларини қўллашда бухгалтерлар қийинчиликларга дуч келиб, хатога йўл қўйишмоқда. Бизнинг мутахассисларимиз шахсан бориб, барча ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳужжатларнинг зарур шаклларини тўлдиришда профессионал тарзда ёрдам беришади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.