Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 3 / Солиқ солиш

Дори воситаларини экспертизага беришда солиқлар

 

Корхона импорт қилинадиган дори-дармонларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46460). Дори воситаларини олиб киришда мувофиқлик сертификатини олиш учун товарнинг бир нечта қадоғи (4 тадан 12 тагача) сертификатлаштириш органига тақдим этилади. Танлаб олиш далолатномаси ва корхона буйруғига кўра улар корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилади (ҳисоб сиёсатида қайд этилган). Аудитор юқоридаги мақсад учун ажратиладиган дори воситалари реализацияга киритилиши ва уларга солиқ солиниши лозим деб ҳисоблайди. Текширув учун ажратиладиган дори воситалари ҳисобдан чиқарилишини қандай қилиб тўғри акс эттириш ва солиқларни тўлаш лозим?

 

Сертификат олиш учун дори воситаларининг намуналарини экспертизага топшириш реализация қилиш ҳисобланмайди. Бу корхона харажатларидир.

 

Қўшилган қиймат солиғи

Товарни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолда бериш ҚҚС бўйича айланма ҳисобланмайди (СК ­239-м.1-қ. 2-б.). Фармацевтика маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхатида (28.04.2011 йилдаги 122-сон ВМҚга ­1-илова) кўрсатилган.

Тегишинча, дори воситаларини мажбурий сертификатлаш қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқади (СК 239-м. 3-қ. 1, 3-б.), яъни бу ҳолда дори воситаларининг намуналарини текинга бериш ҚҚС бўйича айланма ҳисобланмайди.

 

Фойда солиғи

Фойда солиғи бўйича товарнинг ҳар қандай текинга берилиши даромад юзага келишига олиб келмайди (СК 297-м.). Мажбурий сертификатлаштириш харажатлари, қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиққанлиги ва фаолиятни амалга ошириш мақсадида амалга оширилганлиги туфайли, чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м. 4-қ. 1, 3-б.). Сертификатлаштириш харажатлари сертификатлаштириш органи хизматлари учун тўловлар ва экспертиза учун тақдим этиладиган намуналар қийматини ўз ичига олади. Тегишинча, сертификатлаштириш органининг масъул ходими томонидан имзоланган юкхат ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида сертификатлаштириш органига тақдим этиладиган дори воситаларининг қиймати ҳисобда қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади:

● 9410-«Сотиш харажатлари» счёти дебети

● 2910-«Омбордаги товарлар» счёти кредити (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.4-б.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти

Прочитано: 475 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика