Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 51 / Кадрлар бўлими

Пенсионерни ишдан бўшатиш – иш берувчининг ҳуқуқи

 

Иш берувчи пенсия ёшидаги ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. 1,5 йил олдин ишга қабул қилинганда ходим 61 ёшда бўлиб, пенсия олар эди.

Иш берувчи томонидан бўлғуси пенсионер ишга қабул қилинганда, мазкур ходим билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши қонунийми? 

 

Ҳа, қонуний.

МКнинг 100-моддаси 2-қисми 7-банди талабларининг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлганлиги туфайли ходим билан меҳнат  шартномасининг бекор қилиниши ушбу ҳолат юз берганидан кейин чекланган муддатлар кўрсатилмаган ҳолда иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. Шунингдек пенсия ёшига жорий иш жойида ёки у ерга ишга қабул қилингунига қадар тўлганлиги муҳим эмас.

Ушбу асос бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинишига қуйидаги 2 та шартга риоя этилганда йўл қўйилади:

  • пенсия ёшига тўлганлиги;
  • ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқининг мавжудлиги (ОСПнинг 17.04.1998 йилдаги 12-сон қарори  40-1-б.).

Шу тариқа, ходим қачон ва қайси ташкилотда пенсия ёшига етганлиги ва пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлиги аҳамият касб этмайди. Ушбу иккита шарт мавжуд бўлса, иш берувчи исталган вақтда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.

Бундай сабабга кўра иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилганда ходимга қуйидаги тўловларни тўлаши шарт:

  • ҳақиқатда ишланган кунлар учун иш ҳақи, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳам ҳисобга киритилади;
  • фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаш (фойдаланилмаган таътиллар мавжуд бўлганда) (МК 151-м.);
  • меҳнат шартномаси бекор қилинганда корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар;
  • огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши (томонлар ўртасидаги келишувга биноан) (МК 102-м.);
  • ишдан бўшатиш нафақаси (МК 109-м.);
  • муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, бундай шарт шартномада мавжуд бўлганда неустойка тўлаш (МК 104-м.).

Пенсионерларни ишдан бўшатишда иш қидирилаётган даврда иккинчи ва учинчи ой учун иш ҳақи сақланиб қолиниши назарда тутилмаган (МК 67-м.).

Пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим таътилда бўлган даврда, шу жумладан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги туфайли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 100-м. 3-қ.).

Жамоа шартномасида ёки жамоа битимида ушбу асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш учун олдиндан касаба уюшмасининг ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розилик олиниши лозим. Акс ҳолда ходим пенсия ёшига тўлганлиги ва давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний деб эътироф этилади.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 856 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика