Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 51 / Қонун кучга кирди

Фуқаролар ҳаётини турли таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган Қонун

 

Олий Мажлис Сенати томонидан шу йил 24 мартда маъқулланган «Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун давлатимиз раҳбари томонидан 30 ноябрда имзоланди ва 1 декабрдан кучга кирди.

 

Айтиш жоизки, бугунги тезкор, глобаллашаётган замонда янгидан-янги технологиялар, ахборотлар ҳаётимизга изчиллик билан кириб келмоқда. Мазкур жараёнларни қонун билан тартибга солиш мақсадга мувофиқ. Зеро, ахборот технологияларидан тартибсиз фойдаланиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, соғлиғи ва ҳатто ҳаётига турли таҳдидлар юзага келишига, тажовузларга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода янги Қонуннинг аҳамияти беқиёс. Қонун Ўзбекистон Республикасининг икки қонуни ва бир кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 5 моддадан иборат.

Жумладан, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Миллий гвардия томонидан республика ҳудудида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда тезкор-қидирув тадбирларининг қуйидагилардан иборат янги турлари жорий этилди:  

  • техник воситалар, жумладан, компьютерларни ва алоқа қурилмаларини текшириш, телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларни, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш – телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган ёки узатиладиган сўзлашувларни, матнли, график ахборотни ноошкора тутиб қолишдан иборат бўлган тадбирлар амалга оширилади;
  • абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш – абонентлар ёки абонент қурилмалари (фойдаланиладиган асбоб-ускуна) ўртасидаги боғланишлар санаси, вақти, муддатини ва боғланишлар ҳақидаги бошқа маълумотларни ноошкора олишдан иборат бўлган тадбирни амалга ошириши мумкин.  

Тезкор-қидирув тадбирларининг янги турлари жорий этилиши муносабати билан «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунга ҳам ўзгартиш киритилди. Эндиликда прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланди.  

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексга қуйидаги нормалар киритилган:  

  • далил-исботлар, шунингдек, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлар, узатиладиган хабарлар ва маълумотларни назорат қилиш орқали тўпланади;
  • телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлар, узатиладиган хабарлар ва маълумотларни назорат қилиш, унинг асослари, тартиби, уни ўтказиш баённомасини тузиш, телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлар, узатиладиган хабарлар ва маълумотларни назорат қилишга, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи ҳамда абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланиш тўғрисидаги маълумотларни олишга йўналтирилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга, шунингдек, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ҳамда терговчининг бошқа ҳаракатларига прокурор рухсат бериши керак.  

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилишини талаб қилмайди.

Қонун хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Қонун Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳамда қонунчилик техникаси қоидаларига мос келади.  

 

Ботир Матмуратов, 

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

ЎзА.

Прочитано: 590 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика