Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 51 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Автомобиль учун – электрон суғурта полиси

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 йилдаги 780-сон қарори билан электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. 

 

Ҳужжатда электрон турдаги суғурта хизматларини (кейинги ўринларда – Е-полис) 2019 йилдан буён амал қилаётган Транспорт воситалари эгаларини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими доирасида реализация қилиш белгиланган.

Молия вазирлигининг Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига 2021 йил 1 июлга қадар мажбурий суғурта қилиш, ягона ахборот тизими доирасида электрон полисларни сотиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот модулларини суғурта компаниялари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда жорий қилиш топширилди. 

Ҳужжат билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланган, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби;
  • суғурталанувчи ва суғурта ташкилотлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви;
  • электрон турдаги мажбурий суғурта шартномаси тузилганлиги тўғрисида хабарнонома;
  • хабарнома мазмунига қўйиладиган талаблар.

Молия вазирлигига суғурта компаниялари билан биргаликда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга ошириш топширилди. Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади ва 1 йил муддатга расмийлаштирилади.

Суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан электрон полисни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 14.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика