Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 51 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди.  

 

Қарор билан тасдиқланган Низомда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби белгиланган:

  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ. 

Низом СКнинг 100 ва 101-моддаларига мувофиқ қабул қилинган ва унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини бериш тартиби;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш тартиби;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби. 

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу солиқни тўлашга имкон бермаса, бироқ кўрсатилган солиқ тўловчида бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун етарлича асослар (СК 100-м. 1-қ.) мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилиши учун асослардан бири манфаатдор шахслар томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга бўлишидир (СК 100-м. 2-қ. 5-б.). Бундан келиб чиққан ҳолда (ҳамда СКнинг 101-моддасига мувофиқ) Низом билан Мавсумий хусусиятга эга бўлган тармоқлар ва фаолият турлари рўйхати тасдиқланди:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • балиқ овлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
  • пишлоқ ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • пиво ва вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • пахта тозалаш саноати;
  • ўғитлар ва азотли бирикмалар ишлаб чиқариш;
  • аҳолининг дам олишини таъминлаш ва соғломлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш;
  • УКХ иссиқлик таъминоти. 

Бунда корхонанинг умумий даромадларида унинг мавсумий хусусиятга эга бўлган фаолиятдан олинган даромадларининг улуши камида 50%ни ташкил қилганда солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади. 

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади. 

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор манфаатдор шахсдан ариза олинган кундан эътиборан 30 кун мобайнида қабул қилинади. Қуйидагилар солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари. 

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ваколатли орган томонидан манфаатдор шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳамда манфаатдор шахсга ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида юборилади.

Ушбу қарор қабул қилингач, Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (25.11.2019 йилдаги 951-сон) ўз кучини йўқотади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.12.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 380 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-12-22 14:51:25, Гость_Уқитувчи:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика