Қизим иши учун, шунингдек шахсий фойдаланиш мақсадида Россияда Сономед портатив энцефалографи ҳамда Нейрон–Спектр–5 (эксперт классидаги 32-каналли энцефалограф) сотиб олмоқчи. Ишлаб чиқарувчи заводдан олинганда уларнинг умумий қиймати тахминан 2,5 минг долларни ташкил этади. Олдин ишлатилганини ҳам сотиб олса бўлади, шунда улар арзонроққа тушади. Самолётда олиб келадиган бўлса, бир кишига 2 минг долларлик қўл юкини олиб келишга рухсат бор.
Ушбу аппаратларга нисбатан бирор-бир имтиёзлар борми?
Агар самолётда келиб, икки кишининг ҳар бирида 1 донадан аппарат бўлган тақдирда божхона божи тўлаш керак бўладими?