Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 50 / Солиқ солиш

Бинони таъмирлаш: харажатлар қаерга киритилади?

 

Компания бино ичида таъмирлаш ишларини бажарди, витраж ойнали алюмин пардеворлар ишлаб чиқарди ва хоналар ўртасига ўрнатди, ишлаб чиқарилган алюмин эшиклар, пардеворларни санузелга ўрнатди ва ҳ.к. Ушбу харажатларни корхонанинг харажатларига киритиш керакми ёки бинонинг қийматига киритиладими?

 

 

– Ўйлайманки, бу – давр харажатлари. Бироқ 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ рақами 1299, 20.01.2004 й.) асосида сиз уларни ўзингизга қандай фойдали бўлса, шундай тарзда киритишингиз мумкин:

АВга ўтказиладиган капитал қўйилмалар АВдан фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олишни ошириш шартларида уларнинг бошланғич қийматини оширади. Келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширмайдиган бошқа барча харажатлар улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим (5-сон БҲМСнинг 22-б.).

Маъмурий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалар бўйича барча турдаги таъмирлаш (жорий, ўртача, капитал тарзда) харажатлари – давр харажатлари таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 48-б.).

Капитал таъмирлаш базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклашдир (5-сон БҲМСнинг 47-б.).

Кўрганингиздек, келгуси фойда остида кўрсатилган харажатларни капитализация қилиш, яъни уларни бинонинг қийматига киритиш мумкин. Уларни – капитал тарзда таъмирлаш сифатида давр харажатларига киритиш ҳам мумкин, башарти ундан қўшимча фойда олишни кўзламасангиз. Бу ерда сизнинг профессионал мулоҳазангиз талаб этилади.

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 409 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика