Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 49 / Жавоб берамиз

Яроқсиз маҳсулотни ҳисобдан чиқарамиз

 

ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона картошкадан чипслар тайёрлайди. Омборда тайёр маҳсулот намланиб яроқсиз ҳолга келган. Ҳатто маҳсулотнинг бир қисмини молларга ем сифатида ҳам бериб бўлмайди. Уни чиқиндига ташладик.

1. Яроқсиз ҳолга келган маҳсулотнинг ҳисобдан чиқарилиши қандай расмийлаштирилади?

2. Маҳсулотни ҳисобдан чиқариш (тугатиш) ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

 

 

1 Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати яроқсиз ҳолатга келганлиги оқибатида чиқиб кетиш далили аниқланган пайтда балансдан чиқарилиши лозим (АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 58-банди). Бунда тайёр маҳсулот сақланадиган омборда мажбурий тартибдаги инвентаризация ўтказилади (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган 19-сон БҲМСнинг 1.5-банди). Инвентаризация натижасига кўра инвентаризация рўйхати тузилиши, ҳисобдан чиқариш далолатномаси расмийлаштирилиши, айбдорлар аниқланиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида регламентни белгилашни ҳамда бундай ҳолатлар юзага келганда расмийлаштириладиган ҳужжатлар шаклларини тасдиқлашни тавсия қиламиз.

Тайёр маҳсулотнинг яроқсиз ҳолга келганлиги оқибатида кўрилган зарар корхона харажатларига киритилади (4-сон БҲМСнинг 60-б.).

 

2 Яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли ҳисобдан чиқариладиган маҳсулотга ҚҚС ҳисобланмайди.

Илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига яроқсизга ҳолган келганлиги сабабли тугатилган (ҳисобдан чиқарилган) тайёр маҳсулот суммасига қараб тузатиш киритилади (СК 269-м. 1-қ.). Мазкур ҳолатда ҚҚСга киритилган тузатиш Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасининг 0602-сатрида акс эттирилиши керак. Яроқсиз тайёр маҳсулотга тўғри келадиган суммани ўзингиз танлаган ҳисобга олишнинг икки усулидан бири бўйича: алоҳида-алоҳида усулда ёки мутаносиб усулда ҳисоблашингиз лозим (СК 268-м. 2-қ.).

Фойда солиғини ҳисоблашда яроқсиз ҳолга келганлиги оқибатида тугатилган тайёр маҳсулот қиймати чегирилмайдиган харажатларга киритилади (СК 317-м. 1-б.).

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайдиган (тузатиш киритилган) ҚҚСни чегириладиган харажатлар жумласига киритишга ҳақлисиз (СК 314-м. 2-қ. 2-б.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 372 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика