Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Хорижий ҳамкори унга вақтинча текин фойдаланишга йўлларга белги чиқадиган машинани бермоқчи. Машинадан Ўзбекистондаги йўлларга белги чизиш учун фойдаланилади.
1. Машинани олиш қандай солиқ оқибатларини юзага келтиради?
2. Йўлларга белги чизиш хизматларини кўрсатилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
1 Йўлларга белги чизадиган машина корхонадан вақтинча текин фойдаланиш учун олинганда даромад юзага келади. Даромад фаол бозорда шакллантирилган ижара ҳақидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 299-м. 1, 2-қ.). |
Машинадан текин фойдаланишдан даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 1-қ., 3-қ. 10-б.).
2 Йўлларга белги чизиш хизматларини кўрсатишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади. |
Бундай хизматлар кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚС солинади. Солиқ базаси ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда келишилган қийматдан келиб чиқиб аниқланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 248-м. 1-қ.).
Йўлларга белги чизиш хизматларини кўрсатишдан олинган даромад фойда солиғи бўйича жами даромадга киритилади. Даромад ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда аниқланади. Реализация қилинган хизматлар таннархи фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда чегириб ташланади (СК 297-м. 2-қ., 3-қ. 1-б., 305-м. 1-қ.).
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.