Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 47 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Нотариуслар учун бешта маъмурий регламент тасдиқланди

 

Вазирлар Маҳкамаси 18.11.2020 йилдаги «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги 726-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

Қарор билан Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У нотариус томонидан кўчмас мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномалари ва бошқа шу каби шартномаларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.

Нотариус томонидан шартнома нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

Битим нотариал идора биносидан ташқарида расмийлаштирилган тақдирда, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида битим расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва битимни расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.

«Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.

Шунингдек, маъмурий регламентда:

  • мурожаат қилиш;
  • мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш;
  • вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш;
  • кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш;
  • битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • битимни тасдиқлаш учун тўловларни амалга ошириш;
  • битимни видеоконференцалоқа режимида тасдиқлаш;
  • битимни тасдиқлашни рад қилиш;
  • ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топшириш ва бошқа тартиблар баён этилган.

Шунингдек, қарор билан:

  • Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти;
  • Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти;
  • Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти;
  • Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий. 

Прочитано: 395 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика