Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 47 / Божхона

Интенсив кўчатлар – экспортга

 

Жомбой туманида фаолият бошлаган «Боғбон» агрокомплексида ташкил қилинган «In vitro» лабораториясида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари вегетатив усулда замонавий технологиялар асосида етиштирилмоқда. 

 

Умумий қиймати 2,5 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида шу пайтгача хориждан олиб келинган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари маҳаллий шароитда тайёрланмоқда. Лабораториянинг ишга туширилиши 80 та янги иш ўрни яратилишига замин яратди.

– Фаолиятимизни бошлаган даврда хориждан келтирилган кўчатлар ҳар бир донасининг таннархи 5 доллардан 20 долларгача етган, – дейди «In vitro» лабораторияси раҳбари Илёс Ҳайдаров. – Айни пайтда биз етиштираётган кўчатлар 3-3,5 доллар қийматга эга бўлмоқда. Энг муҳими, боғдорчилик билан шуғулланиш ниятида келган харидорларнинг самарали фаолият юритишлари учун уларнинг тупроқ шароитини ўрганиб, ерга мос кўчатларни тавсия қиламиз. Бунинг учун тупроқ ташхислаш лабораториямиз ҳам ташкил қилинган.

Лабораториянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 млн дан 20 млн донагача пайвандтаг, пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради. Жорий йилда 4 млн дан 6 млн тупгача кўчат тайёрланди. Бу кўрсаткич 2021–2022 йилга бориб 20 млн га етказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда қўшни Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистондан буюртмалар келиб тушмоқда. 2023 йилдан лабораторияда етиштирилган кўчатлар экспортга чиқарилиши режалаштирилган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика