Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 44 / Солиқ солиш

Ҳисоб юритиш шарт

 

Чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси бухгалтерия ҳисобини юритиш қулай бўлиши учун 21-сон БҲМСга счётлар режасига бир нечта субсчётларни киритди.

ДМ бухгалтерия ҳисобини юритиши лозимми?

У Счётлар режасига ўзгартиришлар киритишга ҳақлими? 

 

– Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини жамлаб, узлуксиз равишда ҳужжатли ҳисобга олиш орқали бухгалтерия маълумотларини йиғиш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштириш, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборат тартибга солинган тизимни ифодалайди.

Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий тузилмалари ҳисобни юритадилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот топширадилар («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 6-м. 2-қ.).

ДМ Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасидан фойдаланиши (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 1-илова) ҳамда зарурат туғилганда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин. ДМ бир қатор солиқларни тўловчи ҳисобланади, шу жумладан солиқ агенти ҳисобланади, шу сабабли у солиқ солинадиган объектлар ҳисобини ҳам юритиши шарт.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 610 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика