Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилмоқда

 

Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (АВ рўйхат рақами 3221-1, 20.10.2020 й.).

 

Ушбу қўшимчалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ДСҚ қарорининг 7-иловасига ўзгартиришлар – «Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби». Илова янги шакл «Мол-мулк солиғи тўловчи юридик шахсларнинг мулклари тўғрисида маълумот» билан тўлдирилмоқда;

Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги шакл киритилмоқда (13-илова) – «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар». Ушбу янги шаклни юридик шахслар йилда бир марта 1 мартдан кечиктирмай тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради. 

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 1069 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика