Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 38 / Паспорт масалалари

Консуллик ҳисобига туриш қоидалари бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари уларнинг консуллик округи ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ҳисобга олади ва рўйхатдан ўтказади. Хорижда вақтинчалик ва доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатга олиниши лозим.

Хорижда вақтинчалик ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун консуллик ҳисобига туриш қанчалик мажбурий ҳисобланади?

РФда вақтинчалик консуллик ҳисобига туриш учун Ўзбекистондаги доимий яшаш жойидан пропискадан ўчиш лозимми?

 

– Хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетган, шунингдек хорижда вақтинчалик турган ЎзР фуқаролари консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинчалик консуллик рўйхатига туришлари лозим (Низом, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова).

Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетган фуқаролар доимий ёки вақтинчалик консуллик рўйхатига туришлари лозим.

Хорижга хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, ишга ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган фуқаролар вақтинчалик консуллик рўйхатига олинадилар.

Фуқаро борган мамлакатида қонуний тарзда яшаётган бўлса ва мамлакатда 6 ойдан ортиқ муддатга борган бўлса вақтинчалик консуллик рўйхатига олинади (Низомнинг 4-боби, ­41-44-бандлари).

Шу тариқа, РФга вақтинчалик ва доимий яшаш мақсадида чиқиб кетган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларида ҳисобга туришни расмийлаштириш таомили мажбурий ҳисобланади, чунки фуқаронинг 7 йил мобайнида консуллик муассасасига ҳисобга туриш учун мурожаат қилмаганлиги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ ЎзР фуқаролигини йўқотишига сабаб бўлади.

Хорижда доимий яшайдиган ва узрли сабабларсиз 7 йил мобайнида консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон фуқароси консуллик муассасасига доимий ҳисобга туриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Консуллик муассасаси мурожаат қилувчининг шахсини белгилайди, ЎзР фуқаролигини йўқотган шахслар рўйхати билан солиштиради ҳамда Ўзбекистон фуқароси ўз вақтида доимий консуллик ҳисобига турмаганлик сабабларини ўрганиб чиқади. Бунда мурожаат қилувчига Қонуннинг 25-моддаси қоидалари тушунтирилади.

Узрли сабаблар мавжуд бўлганда консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон фуқаросини доимий консуллик ҳисобига қўйиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилади. Бетоблик, бўлиш мамлакатида консуллик муассасасининг мавжуд эмаслиги ва фуқаронинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар узрли сабаблар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини доимий консуллик ҳисобига қўйиш тўғрисидаги маълумот ЎзР Ташқи ишлар вазирлигига юборилади (Қонуннинг 27-моддаси).

Ўзбекистон Республикасида доимий прописка қилинган ва ўқиш мақсадида 6 ойдан ортиқ хорижда бўлган, хизмат сафарида бўлган, меҳнат фаолиятини юритиш мақсадида келган (иш визаси, вақтинчалик бўлиш учун рухсатнома, рўйхат ўтиш, яшаш учун гувоҳнома асосида мамлакатга қонуний тарзда келган ҳамда рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар – патент, меҳнат шартномаси ва бошқаларга асосан меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар) тиббиёт муассасаларида даволаниш ва ўз оиласи билан бирлашиш учун келган Ўзбекистон фуқаролари консуллик муассасаларида рўйхатдан ўтиш орқали вақтинчалик консуллик ҳисобига турадилар.

Шу тариқа, вақтинчалик хорижда турган ва 6 ойдан ортиқ консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон фуқаролари консуллик ҳисобига туриш ва хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ёки Ўзбекистон Республикасига қайтишга сертификат олиш учун тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Мазкур ҳолатда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ЎзР махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда ҳужжатлар расмийлаштирилади.

6 ойдан ортиқ муддатга вақтинчалик консуллик ҳисобига туришда ўқиш жойидан маълумотнома (ўқиш муддати кўрсатилган ҳолда), иш жойидан маълумотнома (ёки меҳнат шартномаси), даволаш муассасасидан маълумотнома (даволанаётганлар учун) ёки оиласи билан бирлашиш мақсадида чиқиб кетган шахслар учун - қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжат. Шунингдек Ўзбекистон фуқаросининг хорижий давлат ҳудудига келишининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки ишлаш визаси, МДҲ давлатлари учун миграция карточкаси, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва ҳ.к.) бўлиши керак.

Вақтинчалик консуллик ҳисобига қўйишда вақтинча хорижда турган ва РФга 6 ойдан ортиқ муддатга ўқишга ёки ишлашга келган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойидан рўйхатдан ўчишлари шарт эмас.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика