Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 38 / Кадрлар бўлими

«Covid» ташҳиси қўйилган касаллик варақаси учун ҳақ тўлаш

 

Ходимлардан «Covid» ва «Covid билан алоқада бўлиш» ташхислари қўйилган касаллик варақалари келиб тушмоқда. 

Бундай диагнозли касаллик варақаларига қандай ҳақ тўланади? 

 

– Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси фақат коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки зарарланганликда шубҳа қилинганлиги туфайли карантинга жойлаштирилган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга), шунингдек 14 ёшгача бўлган болани парваришлаётган шахсларга ўртача иш ҳақининг 100%и миқдорида тўланади (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг 16-банди).

«Covid» ва «Covid билан алоқада бўлиш» ташҳислари билан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа миқдори масаласи бўйича қўшимча равишда бирор-бир ўзгартиришлар ва қўшимчалар қабул қилинмаган.

Ушбу нафақани тўлаш ва уни миқдорига бўлган ҳуқуқни аниқлаш учун, шу жумладан кўриб чиқилаётган вазиятда умумий талабларга амал қилиш лозим (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 22–30-бандлари).

Прочитано: 180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика