Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 38 / Кадрлар бўлими

Ёки ишлаш, ёки дам олиш керак

 

ННТнинг вилоятларда бир нечта филиаллари мавжуд, уларда биттадан ходим ишлайди. Таътил даврида филиаллар ходимлари ҳужжатларда меҳнат таътили расмийлаштирилган бўлса ҳам ишлашда давом этадилар. Ташкилот юкларни халқаро йўналишда ташиш билан шуғулланганлиги боис ишни тўхтатиб туришнинг имкони бўлмайди. 

Ходим ҳужжатда таътилда бўлган, бироқ амалда ишлаётган бўлса, бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

 

Саволда баён қилинган вазият меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Таътилларни тақдим этиш, уларни қисмларга бўлиш, таътилдан чақириб олиш ва компенсация тўлаш тартиби МКнинг 133–152-моддаларида қайд этилган, улар корхона фаолияти жараёнида сўзсиз бажарилиши ва қўлланилиши лозим.

Меҳнат таътиллари эгаллаб турган лавозимидан ва бажарадиган ишлар хусусиятидан қатъи назар, ҳеч қандай истисноларсиз барча ходимларга берилади.

Амалда таътилда бўла туриб, шу билан бир вақтда ишлаш, шунингдек иш ҳақи ва таътил пулини бир вақтда тўлаш мумкин эмас.

Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишда аввалбошдан ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида мажбурий тартибда қайд этиладиган меҳнат таътиллари берилиши масаласи назарда тутилиши керак. Ходимлар таътилга чиққан вақтида уларнинг ўрнига бошқа ходимлар ишлаб туриши назарда тутилиши лозим. Масалан, бир филиал ходими транспорт борасида муаммо бўлмаса ва бир вақтнинг ўзида иккита филиалда ишлаш қийинчилик туғдирмаса, шу ходим зиммасига бошқа филиал ходими мажбуриятларини вақтинча бажариб туришни юклаш мумкин ва аксинча. Шунингдек асосий ходим таътилда бўлган даврида муддатли меҳнат шартномаси билан янги ходимни ишга олиш ҳам мумкин.

Шундай вазиятлар ҳам бўладики, ходим бетоблиги ёки оилавий шароити туфайли ўз меҳнат мажбуриятларини бажара олмайди. Ушбу масалалар иш берувчи томонидан инобатга олиниши ва ҳал этилиши лозим.

Ташкилотингизда меҳнат қонунчилиги бузилганлиги тўғрисидаги ҳар қандай мурожаат текширув ўтказилиши ва аниқланган далиллар бўйича мансабдор шахсларга дастлабки ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача ҳамда бир йил ичида бундай ҳуқуқбузарлик такрор содир этилганда БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача маъмурий жарима солинишига сабаб бўлади (МЖТК 49-м.). Шунингдек сизга ходимларга фойдаланилмаган барча меҳнат таътилларини тақдим этиш талаби қўйилади.

Барча фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация меҳнат шартномалари бекор қилинганда тўланади. Бу умуман таътил берилмаслиги, ишдан бўшатишда компенсация тўлаш мумкин дегани эмас. Ушбу моддада келтирилган талабда ишдан бўшатиш санасида барча фойдаланилмай қолган, қоидага кўра, жорий йилдаги ёки истисноли ҳолатларда - ўтган йилги фойдаланилмаган таътил жорий йилга кўчирилиши муносабати билан таътил кунлари учун компенсация тўланиши қайд этилган. Меҳнат муносабатлари жараёнида фақат таътилнинг энг кам муддати – 15 иш кунидан ошадиган қўшимча таътил кунлари учун компенсация тўланиши мумкин. 15 иш кунилик таътилдан фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади (МК 143, 151-м.).

Кўриб чиқилаётган вазиятда фаолиятни тўхтатишнинг имкони йўқлиги сабабли ходимнинг розилиги билан таътилдан чақириб олишни расмийлаштириш тавсия этилади.

Истисноли ҳолатларда ва фақат ходимнинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли ходимни таътилдан чақириб олиш мумкин, бунда таътилнинг фойдаланилмаган қисми ушбу иш даври мобайнида бошқа вақтда тақдим этилади ёки қолган қисми таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда (тўланган, бироқ фойдаланилмаган кунлар учун ушлаб қолинади) кейинги иш даврига қўшилади ва ишга чақириб олинган кундан бошлаб иш ҳақи тўланади (МК 147-м.).

Прочитано: 58 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика