Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 38 / Кадрлар бўлими

ЯММТ: ишдан бўшатиш билан ¬таътилга чиқишга буйруқ

 

Ходим 2020 йил 14 августда кейинчалик меҳнат муносабатларини тугатиш билан таътилга (12 иш кунига) ариза ёзди. Демак, 29.08.2020 йил меҳнат таътилининг тугаш санаси, ва тегишинча, меҳнат муносабатлари тугайдиган кун ҳисобланади. 

Ходим кейинчалик ишдан бўшаш шарти билан таътилга чиқадиган бўлса, меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ЯММТда қандай тўғри рўйхатдан ўтказиш мумкин? 

 

– Ходимга кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилиш билан таътил берилганлиги ва у меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугаганлиги боис ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қайтариб олишга ҳақли бўлмаганлиги (МК 152-м.) сабабли, кейинчалик меҳнат муносабатларини бекор қилиш шарти билан таътил бериш тўғрисидаги буйруқ таътил бериладиган санада (14.08.2020 й.) чиқарилиши тўғри бўлади, бунда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана (29.08.2020 й.) кўрсатилиши лозим.

ЯММТ дастури меҳнат шартномаси бекор қилинишини уни бекор қилиш санаси (29.08.2020 й.) ва буйруқ чиқарилдаги сана (14.08.2020 й.) кўрсатилган ҳолда рўйхатга олади. Электрон меҳнат дафтарчасида автоматик тарзда қуйидаги ёзув қайд этилади:

2020

 

29

 

08

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

14.08.2020  йилдаги 34-сон буйруқ.

 

Прочитано: 62 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика