Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 38 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари эксперимент тариқасида ташкил этилади

 

Вазирлар Маҳкамаси 17.09.2020 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 561-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Наманган шаҳри, Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани, Андижон вилоятининг Марҳамат туманида эксперимент тариқасида штат бирликларини қисқартириш ҳисобига Адлия вазирлигининг туман (шаҳар) юридик хизматларида давлат органлари ва муассасаларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Марказлар мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва Адлия вазирлигининг туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади.

Ҳужжат билан Марказлар фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда «Йўл харитаси» тасдиқланди. 2020 йил 25 сентябрга қадар Марказлар ҳамда давлат органлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизими ишга туширилади.

Марказлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • буйруқлар, қарорлар, шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
  • давлат органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
  • давлат органлари ва муассасаларининг мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • давлат органлари ва муассасаларида ўтказиладиган текширувларда иштирок этиш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.09.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

Прочитано: 65 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика