Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 21 / Паспорт масалалари

Болани прописка қилиш

 

Навоий шаҳрида яшайман. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланганидан кейин Қаршқадарё вилоятида яшайдиган набирамни меҳмонга таклиф қилмоқчиман.

Ота-онасиз ўзи келадиган вояга етмаганларни прописка қилиш ва ҳисобга қўйиш қандай амалга оширилади?

 

Бошқа ҳудудлардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб ўтаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар қайд қилинган ота-оналарининг, васийларининг (ҳомийларининг) кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида амалга оширилади. Ота-оналарисиз келган ҳолларда эса жойидаги ички ишлар органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида қайд этилади.

Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойи бўйича ТШИИБ МваФРБнинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади (Низомнинг 4-1-банди, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 1-илова).

Прочитано: 300 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика