Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 21 / Кадрлар бўлими

Маълумотлар мос келиши лозим

 

Маълумотларни ЯММТга киритишда Классификатордан керакли лавозимни танлаган ҳолда «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича лавозими» графасини, шунингдек «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасини тўлдириш лозим, ушбу гафага ташкилотда қабул қилинган лавозим номланиши киритилади. Классификаторда зарур лавозим мавжуд бўлмаса, йўриқнома бўйича ходимнинг лавозимига мазмун жиҳатидан мос келадиган лавозим танланади.

Корхонанинг штат жадвалида «аудитор ёрдамчиси» лавозими мавжуд. Ушбу лавозим ходимнинг меҳнат дафтарчасида ҳам кўрсатилган. Классификаторда бундай лавозим ҳамда оддийгина «ёрдамчи» лавозими ҳам мавжуд эмас. Шунга яқин бўлган «ассистент» лавозими танланди ва «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасида ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Шакллантирилган меҳнат дафтарчасида энди ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди.

Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида лавозим «аудитор ёрдамчиси», электрон шаклида эса «аудитор ассистенти» деб кўрсатса хато бўлмайдими? Ёки қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш лозимми? 

 

– Кўриб чиқилаётган саволда «аудитор» сўзини асос қилиб олиш лозим (Классификаторнинг 99-сатри, ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Классификаторга 2-илова). «Ёрдамчи» сўзи ихтиёрий ишлатиладиган сўз ҳисобланади, бу қоидаларга мос келади ва уларда рухсат этилган (Классификаторнинг 16-банди).

Шу тариқа, сиз ЯММТда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишда, Классификатор бўйича «аудитор» ҳамда унга мазмунан мос келадиган «аудитор ёрдамчиси» лавозимларини танлашингиз лозим.

Бундай тарзда рўйхатдан ўтказишда ЯММТдаги меҳнат дафтарчасига киритилган маълумотлар ходимнинг меҳнат дафтарчасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдаги маълумотларга мос келади ва қандайдир қўшимча ўзгартиришлар киритилиши талаб этилмайди. Бунда электрон меҳнат дафтарчасига амалдаги ҳақиқий ёзувлар киритилган бўлади.

ЯММТга хато киритилган маълумотлар бекор қилиниши ва меҳнат шартномаси қайтадан рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Хатоликни мустақил равишда бартараф эта олмасангиз, «Электрон меҳнат шартномалари ва электрон меҳнат дафтарчалари» онлайн-тизимининг қўллаб-қувватлаш тизимига +99871-200-70-30 рақами бўйича мурожаат қилинг.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика