Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 21 / Кадрлар бўлими

Қоидабузар қандай жазоланади

 

Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга нисбатан жазо чоралари қўлланилганига қадар содир этилган ҳолатни ёзма шаклда баён этиш имконияти берилади.

Интизомий жазо чорасини қўллашни кўриб чиқиш ва бу ҳақда қарор чиқариш жараёнида ходимнинг тушунтириш хатида кўрсатилган ҳаракатларининг сабабларини инобатга олиш ёки рад этиш учун улар қандайдир ҳужжатларда акс эттирилганлиги текшириб кўриладими? 

 

Амалдаги қонун ҳужжатларида интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқнинг бирор-бир шакли келтирилмаган.

Интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқда қуйидагиларни кўрсатишни тавсия этамиз:

  • хатти-ҳаракат содир этилган вазият;
  • тушунтириш хатида кўрсатилган сабаблар (МК 182-м.);
  • тушунтириш хатида кўрсатилган ходимнинг хатти-ҳаракати сабабларини эътиборга олиш ёки рад этиш учун асослар.

Қоидага кўра, булар буйруқнинг муқаддимасида кўрсатилади ва содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлигини холис баҳолашга имкон беради, унга илова қилинган ҳужжатлар (рапорт, тушунтириш хати) эса бунга далил бўлади.

Шу тариқа чиқарилган буйруқ устидан шикоят қилинган ҳолларда, маъмурият томонидан далиллар бузиб кўрсатилишига имконият бўлмайди.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика