Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 21 / Кадрлар бўлими

Ишга кечикиш бўлганмиди?

 

Ходим ишга 2 соату 7 дақиқа кечикиб келди. Белгиланган иш тартиби соат 8.00 дан 17.00 гача. Аввалига у оилавий шароити сабабли кечикканлигини тушунтириб берди. Бироқ интизомий жазо чораси қўлланилиши ҳақидаги масала кўтарилганда, у кадрлар бўлимига прокуратурадан келган чақирув қоғозини тақдим этди. Унда бўлиш вақти соат 9.00 дан 9.40 гача кўрсатилган.

Прокуратурага чақирув қоғозида соат 9.00 дан 9.40 гача бўлган вақт кўрсатилган бўлса, иш берувчи ходим иш жойида соат 8.00 дан 9.40 гача ва соат 9.40 дан 10.07 гача бўлмаганлиги учун интизомий жазони қўллаши мумкинми? 

 

Интизомий жазолар белгиланган тартибда қўлланилиши лозим (МК 182-м.).

Ташкилотларда ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга иш жойида бўлмаганлиги ҳолати ва вақти учун интизомий жазо чораларини қўллаш назарда тутилиши мумкин (МК 181-м.).

Аввало мазкур ҳолатда қоидабузарлик содир этилган ёки содир этилмаганлигини аниқлаб олишни тавсия этамиз.

1. Тақдим этилган чақирув қоғозининг ҳақиқий эканлиги шубҳа уйғотган бўлса, уни берган прокуратурага у ерда бўлиш далили ва вақтини тасдиқлаш учун сўровнома юбориш мумкин.

Бу ҳолат тасдиқланган тақдирда, ходим уйидан прокуратурагача ҳамда прокуратурадан ишгача келиши учун йўлга кетган вақт, кўрсатилган йўналиш бўйича транспорт қатновининг даврийлиги ҳисобга олиниши лозим. Булар ҳаммаси қўшилган ҳолда ишга кечикишнинг аниқ вақти белгиланади, бунда кечикиш мавжуд бўлса қоидабузарликнинг даражаси аниқланади.

2. Прокуратура томонидан ходим чақирув қоғози билан чақирилганлик далили тасдиқланмаса, ходим эса оилавий шароитини сабаб қилиб кўрсатадиган бўлса, ходимдан ёзма тушунтириш хати беришни талаб этган ҳолда ушбу ҳолатларнинг сабабларини аниқлаш керак бўлади (МК 182-м.). Мазкур ҳолатда ходимни ишга кечикишга мажбур қилган ҳолатлар ҳисобга олинади.

Прочитано: 446 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика