Корхона чакана савдо билан шуғулланади. Товарлар аҳолига кредитга берилади. Корхона улгуржи савдога лицензияси бўлмаган ҳолда пул ўтказиш йўли билан юридик шахсга товар сота оладими?
– Ҳа, сота олади.
1.01.2019 йилдан бошлаб улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш бекор қилингани муносабати билан (Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармони 1-бандининг «а» кичик банди) чакана савдо корхоналари учун товар айланмасининг 10 фоизида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш бўйича товарлар сотилишига доир чеклов ҳам бекор қилинди (ВМнинг 8.03.2019 йилдаги 201-сон қарорига илова). Шу тариқа, сиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб билан бошқа юридик шахсга товар сотиш ҳуқуқига эгасиз.
Наргиза ВОҲИДОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.