Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 8 / Кадрлар бўлими

Меҳнат шартномаси тўғри тузилмаган

 

Меҳнат шартномасида ходимга нормал бўлмаган иш куни белгиланганлиги назарда тутилган. Шунингдек зарурат туғилганда ёки фармойишга биноан, у нормал иш куни давомийлиги чегараларидан чиққан ҳолда ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришни зиммасига олиши ҳақида келишиб олинган.

26.082019 йилдан 20.10.2019 йилгача иш берувчининг кўрсатмаларига биноан ходим ҳар куни дам олишларсиз ва байрам кунларида ҳам ўрта ҳисобда 11 соатдан ишга жалб этилган. 56 кун ишлаган. 5 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда дам олиш ва байрам кунлари ҳисобга олинмасдан ҳақ тўланган.

Иш берувчининг меҳнат шартномасига нормалаштирилмаган иш куни тўғрисида шарт киритиши, шунингдек иш вақтидан ташқари ишланган вақт учун ҳақ тўламаслиги тўғрими?

 

– Меҳнат шартномаси тузилишидан бошлаб иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида нормалаштирилмаган иш куни назарда тутилмаган. Меҳнат шартномаси аввалбошдан ноқонуний тарзда тузилган.

Ходимлар учун нормал иш вақти давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан (МКнинг 115-моддаси), ёки 5 кунлик иш ҳафтасида бир кунда 8 соатдан ошмаслиги лозим.

2019 йил 26 августдан 20 октябргача бўлган даврда (календарь бўйича 56 кун) ходим қуйидагича ишлаши керак эди:

  • августда (26.08 дан бошлаб) – 5 иш куни – 40 соат;
  • сентябрда – 20 иш куни – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасидаги тўлиқ бўлмаган иш кунини ҳисобга олган ҳолда 159 соат;
  • октябрда (20.10 гача) – 13 иш куни – 104 соат;
  • жами – 38 иш куни – 303 соат.

Шу тариқа, ходим 18 кун, тахминан 313 соат ортиқча ишлаган, бу иш вақтидан ташқари ишлаш ҳисобланади. Ушбу рақамлар ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб этишнинг чекланган муддати – бир йилда 120 соатдан ҳам ошади (МКнинг ­125-моддаси).

Ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади (МКнинг 124-моддаси):

  • нормал иш вақти давомийлиги белгиланган ходимлар учун – ҳисобга олинадиган давр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақти нормасидан келиб чиққан ҳолда;
  • алоҳида нормали иш вақти давомийлиги белгиланган ходимлар учун (нормал нормадан кам) – меҳнат шартномасида ходимлар учун белгиланган иш вақти давомийлигидан келиб чиққан ҳолда.

Иш вақтидан ташқари ишланган вақт учу икки баравардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Ходимнинг хоҳишига кўра ортиқча ишланган вақт ортиқча ишланган иш соатларига мутаносиб равишда дам олиш куни бериш билан компенсацияланиши мумкин. Мазкур ҳолатда камида бир баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Иш берувчи дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун икки баравар, тунги вақтда ишлаганлик учун бир ярим баравардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаши лозим (МКнинг 157, 158-моддалари).

Бундай вазиятда ходимга ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун меҳнат инспекциясига ёки судга мурожаат қилиб, муаммони ҳал этиш тавсия этилади (МКнинг 259-270, 275, 280-моддалари).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими. 

Прочитано: 352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика