Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 8 / Кадрлар бўлими

Томонлар келишувига кўра ҳам мумкин эмас

 

Қонун ҳужжатларида ходимнинг хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати белгиланган (МКнинг 99-моддаси). Бироқ корхонадаги меҳнат шартномасида ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи эканлиги ҳақидаги аризани 1 ой олдин бериши лозимлиги қайд этилган. Ўз навбатида ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ёзган ва Меҳнат кодекси бўйича ариза 2 ҳафта олдин тақдим этилиши кераклигини айтган.

Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини узайтириш мумкинми? 

 

– Йўқ, мумкин эмас.

Иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинишида огоҳлантириш муддатини ошириш ноқонуний ҳисобланади. Огоҳлантириш муддатини фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра, улар иш фаолиятини давом эттиришининг имкони бўлмаган ҳолатларда қисқартириш мумкин (МКнинг 99-моддаси 1, 2, 5-қисмлари). Корхонанинг ички ҳужжатларида муддатни ошириш назарда тутилмайди ва томонларнинг келишувига кўра ҳам бунга йўл қўйилмайди (АВ томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий қоидаларнинг 2.24-банди).

Прочитано: 356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика