Norma.uz

Жамғарма бирйўла, лекин камроқ тўланади

 

РФ Молия вазирлиги ва Марказий банки жамғариб бориладиган пенсия тизимининг янги варианти – кафолатланган пенсия режаси (КПР) тўғрисидаги қонун лойиҳасини такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда.

КПР тузилишига кирганлар учун пул маблағларини олишнинг 2 варианти таклиф этилмоқда – пенсия режасини кўп йиллар давомида тўлаш орқали олиш ( бу одамлар бирйўла олинган суммани бирданига сарфлаб қўймасликлари учун асосий пенсияга қўшимча тўлов тарзида олишлари назарда тутилган ўзига хос чекловдир) ёки ЖШДС тўлаган ҳолда жамғармани бирйўла олиш.  

 

Бунда назарда тутилаётган вариантга кўра КПР тизимидан чиқиш учун тўлов дастлаб белгиланган тўловдан камроқ бўлиши мумкин. Ушбу масаланинг моҳияти шундаки,  ЖШДС КПР тизимида шаклланган жами олинадиган суммадан ундириладими ёки фақат инвестиция даромадиданми масала шу ерда.

«Айтайлик, КПР тизимида миллион рубль жамғарилган, ундан 200 минги – инвестиция даромадидир. Биринчи вариантда маблағларни бирйўла олинганда 130 минг рубль, иккинчи вариантда эса 26 минг рубль, яъни жамғарилган суммасининг 2,6%и тўланади» , – деб мисол келтиради РФ Миллий рейтинг агентлиги (МРА) молия институтлари рейтинги директори Юрий Ногин.

Экспертларнинг ҳисоблашича, жами жамғарилган суммага ЖШДС ҳисобланиши янги тизим нуфузига путур етказиши мумкин. Шу боис фуқароларнинг йўқотишлари камроқ бўладиган иккинчи вариант мақбул келади, бироқ уни қўллашда муайян мураккабликлар бўлиши мумкин. Масалан, қанчадир вақтга КПР зарарига ишласа ёки жамғармани алмаштириш рўй берса, бу охир-оқибат соф даромадни аниқлашда муаммоларни келтириб чиқаради.

Солиқ солишнинг қайси варианти танланиши ҳали аниқ эмас. РФ Молия вазирлиги ва МБ нодавлат пенсия таъминотининг янги тизими КПРни ўтган йил октябрь охирида тақдим этилган эди. Қонун лойиҳасининг янги таҳрири февралда эълон қилинади, тизимнинг ўзи 2022 йилдан ишга туширилади.

 

Прочитано: 354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика