Norma.uz

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ижтимоий нафақа тайинланади ва тўланади. Нафақа 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича аёлларга тайинланади. Шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўланади.  

 

Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган комиссия томонидан қабул қилинади.

Фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори БҲМнинг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Қуйидагилар ижтимоий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

  • ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
  • ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
  • 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
  • ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;
  • болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар). Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;
  • ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
  • ёлғиз пенсионерлар.

Нафақа ва моддий ёрдам ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилинган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Нафақа олиш учун доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилиш лозим.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
  • васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (комиссия) томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилган тақдирда, ариза берувчига фуқаролар йиғинида (комиссия йиғилишида) рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда маълум қилинади, бу тўғрида баённомада қайд этилади.

Тайинланган, аммо ўз вақтида тўланмаган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ўтган давр учун бир вақтнинг ўзида тўлиқ миқдорда тўланади.

Прочитано: 434 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика