Norma.uz

Хорижда тўпланган стаж

 

Узоқ йиллар давомида Эстонияда яшадим ва ишладим. Ҳозир Ўзбекистонда яшайман. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эгаман.

Ўзбекистонда пенсия билан таъминлашлари мумкинми? Эстониядаги ишлаган даврим иш стажига киритиладими? 

 

Пенсия билан таъминлашлари мумкин, чунки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар (Қонуннинг 1-моддаси).

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимга (Москва, 13.03.1992 йил) мувофиқ собиқ СССР ҳудудида ишланган давр Битим кучга киргунигача бўлган давр учун, яъни 1992 йил 13 мартгача иш стажига қўшилади.

Мурожаатингизда Ўзбекистонда иш стажингиз мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳамда чегарадан ташқарида – Эстонияда қанча ишлаганлигингизни аниқ айтмагансиз. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иш стажи, агар халқаро шартномаларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган доирада киритилади (252-сон Низомнинг 49-банди).

 

Зафаржон Хўжаев,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Маълумот учун!

Офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш ИМКОНИЯТИ БЎЛМАГАН жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр стажга ҚЎШИЛАДИ.

Прочитано: 376 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика