Оилада болаликдан ногирон шахс бўлса, унга давлат томонидан қандай имтиёзлар берилиши лозим?
Квартира олса бўлади, деб эшитдик, аслида қандай?
– Болаликдан ногирон шахс нафақа олишга ҳақлидир. Нафақа 16 ёшгача тўланади. 16 ёшга тўлгандан кейин у болалигидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган тақдирда нафақа тўланади (Низомнинг 13-банди, ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 1-илова).
Бундан ташқари, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ПҲБМнинг 45%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловларини олишга ҳақли ҳисобланади (30.12.2010 йилдаги 2175-сон Йўриқнома).
Қонун ҳужжатларида болаликдан ногирон аъзоси бўлган оилага бепул асосда квартира ажратилиши назарда тутилмаган. Бироқ бундай ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой шароитларини яхшилаш учун имтиёзли ипотека кредитини олишга ҳақли ҳисобланади (ВМнинг 16.01.2017 йилдаги 14-сон қарори). Ушбу масала юзасидан маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилиш лозим.