Norma.uz

Имтиёзли пенсияга бўлган ҳуқуқ

 

Газ қуйиш шохобчаси ходими пенсияга чиқаяпти. Унинг иш стажининг бир қисмини ўриндошликдаги ишлар ташкил этади, яъни у бир вақтнинг ўзида заводда ва ёқилғи қуйиш шохобчасида ишлаган. У асосий иш жойидан бўшаб, ёқилғи қуйиш шохобчасига доимий ишга ўтган. Шу ердан пенсияга чиқаяпти. Заводда ҳам, шохобчада ҳам у зарарли шароитда ишлаганлиги (14257 – компрессор қурилмаси машинисти) сабабли имтиёзли пенсияга чиқишга ҳақлидир. Пенсия жамғармаси бўлимида бундай имконият йўқлигини айтишган. У ўриндошликда ишлаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Улар тўғри айтишганми, тушунтириш берсангиз. 

 

– Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатларида назарда тутилган ишларни бажариш билан банд бўлган ходимлар (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) тўлиқ иш куни давомида банд бўлганларида имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тўлиқ иш куни давомида бандлик деганда рўйхатларда назарда тутилган ишларни тегишли ишлаб чиқариш тармоқларида, иш вақти аттестациясига мос келувчи шартларда, қонунчилик билан белгиланган иш вақтининг камида 80% билан банд бўлиш тушунилади.

Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши лозим (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиладиган бўлса, ходим заводда ҳам, газ қуйиш шохобчасида ҳам компрессор қурилмаси машинисти (250-сон ВМҚ билан тасдиқланган 3-сонли Рўйхат бўйича коди – 14257) касбида ишлаган. Тегишинча, ушбу касб бўйича қанча ташкилотда ишлашидан қатъи назар, унинг иши тўлиқ иш куни мобайнида давом этган.

Бироқ ходим имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини олиш учун Пенсия жамғармаси бўлимига иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларини, шунингдек 2 та ташкилот бўйича бирйўла имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи тўғрисидаги аниқлаштирувчи маълумотномани тақдим этиши лозим.

Прочитано: 385 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика