Norma.uz

Стажни тасдиқлаш

 

Яқинда пенсияга чиқаман. Меҳнат дафтарчамда ташкилотлардан бирида ишлаган даврим ёзилишида хатоликка йўл қўйилган. Мазкур стаж ҳисобга олинмаслигини айтдилар.

Ушбу ёзувни тасдиқлаш учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим лозим? 

 

– Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда, иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлари ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади (Низомнинг 59-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

 

Маълумот учун!     

Пенсия МИҚДОРИ иш стажи давомийлигига боғлиқ бўлади ва қуйидагилардан ҲИСОБЛАНАДИ:

  • базавий пенсия миқдори;
  • иш стажи учун пенсия оширилиши;
  • пенсияга устама ҳақлар.
Прочитано: 360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика