Norma.uz

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўғрисида

 

Пенсияга чиқишдан олдин ҳар бир ходим стажини, иш ҳақини ва бўлғуси пенсия тўлови суммасини олдиндан ҳисоб-китоб қилиб кўради.

Мазкур сондаги саволларга жавоблар пенсионер бўлишга тайёргарлик кўраётганлар ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланаётганлар учун фойдали бўлади, албатта.

 

 

Илк манбадан 

 

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўғрисида

 

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар миқдорлари инфляция даражасидан юқори миқдорда оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида маълум қилди.  

 

– Йил давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан юқори миқдорда оширилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Мурожаатномада таъкидланишича, ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш зарур.

– Шу билан бирга нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уларни белгилашда очиқ ва адолатли тизим яратиш, бу борада маҳалланинг иштирокини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим. Умуман олганда, аҳоли ижтимоий нафақа бўйича битта идорага мурожаат қилганидан кейин ўша идоранинг ўзи бир кунда ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб, масаланинг ечимини топиши керак, – деди Президент.

Шавкат Мирзиёев фуқароларимиз пенсияга чиқиши учун фақат паспорти билан бориб, мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизим яратилишини маълум қилди.

– Бунинг учун, биринчи навбатда, давлат архиви тизими электрон шаклга ўтказилиши керак, – деди Президентимиз.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда йиллик инфляциянинг базавий прогнози 12-13,5%ни ташкил этади. 1 февралдан бошлаб иш ҳақи 7%га оширилган.

 

Олий Мажлисга Мурожаатнома асосида тайёрланди.  

 

Маълумот учун!

2020 йил 1 февралдан бошлаб республика ҳудудида:

ёшга доир энг кам пенсия – ойига 466 680 сўм;

болаликдан ногиронларга нафақа – ойига 466 680 сўм;

етарли стажга эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақаларнинг энг кам миқдори – ойига 286 390 сўмни ташкил этади. 

Прочитано: 413 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика