Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 8 / Солиқ солиш

Солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш 2020 йилда

 

Бизнинг МЧЖ 2020 йилда чет эл ташкилотининг доимий муассасаси билан тайёр маҳсулот етказиб бериш (мамлакат ичида экспорт қилиш) бўйича валюта шартномасини тузмоқчи. ДМ қарз маблағлари иштирокидаги лойиҳа қатнашчиси сифатида 2021 йилга қадар ҚҚС тўлашдан озод этилган. Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилади ҳамда биз фойда солиғи бўйича имтиёзни ва ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашга ҳақлимиз.

1. ДМга валюта эвазига товарларни етказиб берувчи корхона 2020 йилда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкинми?

2. Халқаро молиявий институтлар иштирокидаги лойиҳалар доирасида реализация қилинадиган товарлар бўйича ҚҚСдан озод этишни қўллашимиз зарурми ёки ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўлласак ҳам бўладими?

3. Бизнинг МЧЖ ушбу ДМга товарларни етказиб бериш бўйича ҚҚС тўлашдан озод этилган бўлса, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

4. 2020 йилда фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

 

– Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) айни пайтда амал қилмоқда ва унда амал қилиш муддати бўйича чекловлар мавжуд эмас. Қарорда маҳаллий корхоналарга ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилганлиги қайд этилган. Кўрсатиб ўтилган шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди).

Илгари қабул қилинган Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида тақдим этилган солиқ имтиёзларини 2020 йилда қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда қуйидаги ҳужжатларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобга олиниши лозим:

2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелигача;

2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддаси).

 

Эксперт фикри

ЎРҚ-599-сон Қонуннинг матнидан келиб чиққан ҳолда, Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорида назарда тутилган «муддатсиз» солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Шу вақтга келиб қарорга ёки ўзгартиришлар киритилади, ёки ундаги имтиёзлар қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.

 

1

ҚҚС

Қонунчиликка мувофиқ экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялари рўйхатида (ПҚ-1731-сон қарорга илова) қуйидаги преференция ҳам кўрсатилган:

«Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) айланмасига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади (СК 212-м.)». Қарорда 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодекси назарда тутилган, амалдаги Кодекс қабул қилинганидан кейин ўзгартиришлар киритилмаган.

Амалдаги Солиқ кодексида шундай норма мавжудки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар реализация қилинганда ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади (СК 260-м. 1-қ. 1-б.).

 

Эксперт фикри

Хорижий ҳамкорга, шу жумладан унга қарашли ДМга ЎзР ҳудудида фойдаланиш учун товарларни хорижий валютада етказиб берадиган корхона ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солиш кўринишидаги преференциядан 2020 йил 1 апрелга қадар фойдаланиши мумкин. Ушбу муддатдан кейин Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ҳисобга олиниши лозим.

 

2

ҚҚС: озод этиш ёки ноль даражали ставка

Экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилишини тартибга солувчи СК моддаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҚҚСдан озод этиш ҳақидаги норма аввал ҳам (2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 208-моддаси) амал қилган, ҳозир ҳам (СК 243-модда) амал қилмоқда.

СКда халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олинадиган товарларни (хизматларни), агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса, уларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилади (СК 243-м. 1-қ. 23-б.). Бироқ ҳозирча шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилган, корхона ноль даражали ставкадаги ҚҚСни қўллаши лозим.

 

3

ҚҚС тўлашдан озод этишда солиқ ҳисобга олинмайди

Қуйидаги қоида аввал ҳам (2007 йилги таҳрирдаги СК 218-м. 1-б.) амал қилган, ҳозир ҳам (СК 266-м. 1-б.) амал қилмоқда: фаолиятни амалга ошириш чоғида товарлардан (хизматлардан) фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солиниши, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлганда, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин бўлади.

ҚҚС солинмайдиган тушум қисмида ҚҚС ҳисобга олинмайди.

 

4

Фойда солиғи

2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисмида камайтирадилар (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

2020 йилдан бошлаб товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади. Экспорт қилишдан даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, ноль даражали ставка қўлланилади (СК 337-м. 1-қ. 6-б., 8-қ.).

 

Эксперт фикри

Экспорт шартномасига тенглаштириладиган шартнома бўйича товарлар етказиб берувчи корхона 2020 йил 1 апрелга қадар бундай шартнома бўйича олинган фойдадан солиқ тўламаслиги мумкин. Бунда экспорт тушуми жами даромаднинг 15%идан ортиқ бўлиши лозим. Ушбу муддатдан кейин Президентнинг ПҚ-1731-сон қарорига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ҳисобга олиниши лозим. Бундай етказиб беришлар экспортга тенглаштирилиши кейинчалик ҳам сақланиб қоладиган бўлса, фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилади.

 

Эътибор беринг!

Товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар улар экспортга чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь кун ичида келиб тушмаган тақдирда, фойда солиғи ва пенялар тўланиши лозим (ПФ-5587-сон Фармоннинг 2-банди; СК 337-м. 10-қ.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 499 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика