Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 7 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шартнома муддати тугаган бўлса…

 

Ташкилотда амал қилиш муддати 31.12.2018 йилда тугаган шартнома бор. Унда қуйидаги мазмундаги банд мавжуд: «Товарнинг яроқлилик муддати унинг яроқлилик муддати тугашига камида 6 календарь ой қолишини ташкил этадиган тақдирда, мазкур шартномага кўра сотилган товарни Харидор қайтариб бериш ҳуқуқига, Сотувчи эса қайтариб олиш мажбуриятига эгадир. Сотувчига қайтариб берилган товар учун пул маблағларини қайтариш Сотувчи товарни қабул қилган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида амалга оширилади».

Ташкилот амал қилиш муддати ўтиб кетган шартнома шартларига кўра товарни қайтариб бериш ҳуқуқига эгами?  

 

Ҳа, агар шартномада мажбуриятлар тугатилиши кўрсатилмаган бўлса, унинг амал қилиш муддати тугаш-тугамаслигидан қатъи назар, сиз товарни қайтариш ҳуқуқига эгасиз.

Шартномада унинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин. Агар бундай шарт мавжуд бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса ҳам тарафлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларини лозим даражада бажарган тақдирдагина шартнома ўзининг амал қилишини тугатади (ФКнинг 357-моддаси; ОХСнинг 18.12.2009 йилдаги 203-сон қарорининг 9-банди).

Прочитано: 420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика