Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 7 / Хўжалик юритиш қоидалари

Мажбурий тугатиш

 

Ташкилот фаолият юритмаса ва жойни ижарага олмаса, бирор-бир жарималар қўлланиладими?

 

Узоқ вақт фаолият кўрсатмаган тақдирда мажбурий тугатиш қўлланилиши мумкин.

Корхонада пул маблағлари билан боғлиқ операциялар мавжуд бўлмаган ҳолларда тижорат банклари у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига бу ҳақда ахборот тақдим этади. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар учун бу муддат 3 ойни, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун 6 ойни ташкил этади (Низомнинг 2.1-банди, ВМнинг 3.07.1999 йилдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган).

Солиқ органлари корхоналарни тугатиш бўйича тегишли ҳудудий махсус комиссияга корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровномалар юборади (Низомнинг 2.4-банди). Махсус комиссия бир ҳафта муддатда корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса чиқаради (Низомнинг 2.6-банди).

Тугатиш тўғрисидаги қарорни иқтисодий суд қабул қилади (Низомнинг 3.1-банди).

Қонун ҳужжатларида бошқа санкциялар назарда тутилмаган.

Прочитано: 363 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика