Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 7 / Кадрлар бўлими

Ёзув ҳақиқий эмас деб эътироф этилсин

 

 

Ишга қабул қилиш ва ишдан бўшаш вақтида йил меҳнат дафтарчасида тўлиқ ёзилмаган. Яъни 2018 ва 2019 ўрнига 18 ва 19 ёзилган.

Меҳнат дафтарчасидаги ёзувни қандай тўғрилаш мумкин? 

 

Ёзувни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва тўғри ёзувни киритиш лозим.

Ходимнинг иши тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Бунда меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ўчириш, оқартириш, маълумотларни ёпиштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек муҳрлар билан тасдиқлаган ҳолда сатрлар чеккасига белги қўйиш орқали тузатиш киритишга йўл қўйилмайди (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2.4, 2.8-бандлари). Нотўғри ёзув киритилган ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзувни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва тагидан тўғри ёзувни киритиш лозим.

 

МИСОЛ.

 

 1 

 

 2 

 

 3 

 

 4 

 

 

 

 

 

«N» МЧЖ 

 

 

 

 

18

 

23

 

05

 

Бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди  

 

23.05.18 йилдаги 77-сонли буйруқ

 

 

19

 

30

 

03

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

30.03.19 йилдаги 59-сонли буйруқ 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

Имзо ва ташкилотнинг муҳри

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

1 ва 2-сонли ёзувлар ҳақиқий эмас

 

 

 

 

2018

 

23

 

05

 

Бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди  

 

23.05.2018 йилдаги 77-сонли буйруқ

 

 

2019

 

30

 

03

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

30.03.2019 йилдаги 59-сонли буйруқ 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

Имзо ва ташкилотнинг муҳри

 

 

 

 

Нотўғри ёзув киритилганлиги ўз вақтида, бошқа ташкилотлар томонидан ёзув киритилишидан аввал аниқланган бўлса, ушбу ёзув худди шу иш берувчи томонидан тўғриланади. Бироқ нотўғри ёзув янги иш берувчи томонидан аниқланган ҳолларда, юқорида кўрсатилган тартибда тузатиш киритилиши учун ходим хатоликка йўл қўйилган аввалги иш жойига юборилади. Корхона қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворис томонидан тузатишлар киритилади. Корхона тугатилганда хатоликни аниқлаган янги иш берувчи томонидан тасдиқланган ҳужжатлар (архивлардан олинган маълумотномалар, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар) асосида тузатиш киритилади (Йўриқноманинг 2.6-банди).

Кейинчалик меҳнат дафтарчасига тузатиш киритилмаган ходим меҳнат стажини тасдиқлаш зарурати туғилганда, у мустақил равишда ёзувларни архив ҳужжатлари билан тасдиқлаши ҳам мумкин бўлади. 

Прочитано: 357 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика