Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 7 / Кадрлар бўлими

ЯТТ, патент ва меҳнат дафтарчаси

 

Якка тартибдаги тадбиркор кийим-кечак сотади. Ходимни ишга ёллади ва унга патент очиб берди.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимга патент очилганда, меҳнат дафтарчасига ёзув киритилиши лозимми? 

 

Хусусий тадбиркор томонидан ходимга меҳнат дафтарчаси юритилмайди (Низомнинг 12-банди, ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова).

Якка тартибдаги тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари қуйидаги тўловлар тўланган тақдирда, ходимнинг меҳнат стажига қўшилади:

  • 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
  • 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ушбу даврларда унинг учун ягона ижтимоий тўлов (Низомнинг 13-банди).

Ходимнинг меҳнат стажи тегишинча, ушбу тўловлар тўлангани ҳақидаги маълумотлар асосида ҳисобланади (Низомнинг 14-банди).

 

 

Прочитано: 472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика